Чхусокка марҳамат!

Тошкентдаги Буддавийлар ибодатхонасида илк бор корейсларнинг ҳосил байрами нишонланди

Чхусок сўзма-сўз таржимада «куз оқшоми» маъносини англатиб, саккизинчи қамарий ойнинг 15 кунида нишонланадиган, бу гал 2022 йил 10 сентябрга тўғри келган корейсларнинг ҳосил байрамидир.

Чхусок байрами шолининг биринчи ҳосили йиғим-теримига тўғри келади, шунинг учун у мўл-кўлчилик ва фаровонлик байрами ҳисобланади. Жанубий Кореяда Чхусок байрамини нишонлаш учун мамлакатнинг турли бурчакларидан яшайдиган оила аъзолари ва яқин қариндошлар бир дастурхон атрофида йиғиладилар. Одамлар миллий либосларда ота-боболарини хотирлаш маросимини ўтказишади, шундан сўнг улар бир дастурхон атрофида овқатланиб, суҳбат қурадилар.

Чхусок байрами илк бор Тошкентдаги «Чаинса» буддивийлар ибодатхонасида нишонланди.

Чхусокнинг буддавийликка қандай алоқаси бор, деган саволга, ибодатхона роҳиби Янг Ки Хун ушбу байрам инсоннинг ота-онасига, ватанига ва Худога шукронасини билдиради, деб жавоб берди.

Маросим пайти — соат 10.30 дан 14.00 гача – ибодатхона ёнидаги метро қурилиши ишлари тўхтатилди. Айтганча, ибодатхонанинг тақдири ҳалиям ҳал бўлгани йўқ.

Метро устунлари ибодатхонага тиралиб қолди. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»

Ўзбекистондаги Корейс маданият маркази ҳам Чхусок байрамини фольклор фестивали сифатида нишонлашни режалаштирган. Тадбир Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Корейс маданияти ва санъати саройида 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди