#MonumentlivesNOmatter

АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

АҚШда полиция томонидан кўрсатилган зўровонликка қарши «Қоратанлилар ҳаёти ҳам муҳим» (Black lives matter) номи билан бошланган намойиш бутун америкаликлар диёрини қуршаб олишдан ташқари, Оврупанинг айрим давлатларига ҳам етиб борди ва у ерда тарихий обидаларни вайрон қилиш жанггига айланиб кетди. Ирқчиликка қарши курашаётганларнинг фикрига кўра, бу жангда (яъни обида, ҳайкалларни вайрон қилиш) қулчиликка дахлдор ёки бу мавзуда сиёсий нотўғри мушоҳада қилган шахслар жабр кўрганлар. Америка Миннеаполисида полициячилар томонидан қўлга олинган афроамерикалик Жордж Флойд вафот этганидан сўнг ушбу ҳаракат юзага келди. Флойд «ҳуқуқ-тартибот органи ходими томонидан бўйни қисиб турилгани оқибатида кардиопульмонал шокдан (юрак тўхташи) вафот этган». АҚШнинг айрим шаҳарларида мазкур намойиш бетартиблик, ҳаммаёқни вайрон қилиш ҳаракатига айланиб кетди. Мамлакат президенти Дональд Трамп намойишчиларга қарши доимий армия аскарларини қўллаш билан таҳдидини қилди. Аста-секин америкалик намойишчиларга ҳамдардлик Оврупа шаҳарларини қамрай бошлади.

Таҳқирланган Колумб ҳайкали. CBS News сюжети

Таҳқирланган Роберт Ли ҳайкали. WDBJ7 сюжети

АҚШ ва Европадаги фаоллар қуллик ва колониализмни эслатувчи тарихий шахсларга қўйилган ҳайкалу-обидаларни вайрон қилиш кераклигини ўртага ташладилар. Америкалик намойишчиларнинг асосий мақсади қуллик бекор қилинишига қарши чиқиб, 1861-1865 йиллари Америка Конфедератив Штатлари армияси (АКШ) сафида қураш олиб борган аскар ва зобитлар шарафига ўрнатилган ҳайкалларни вайрон қилиш бўлди. Масалан, Фуқаролар уруши даврида конфедератлар армиясининг бош қўмондони генерал Роберт Ли шарафига Виржиния штатида ўрнатилган 12 тонналик ҳайкал бузиб ташланди. Ушбу ёдгорлик 1890 йили ўрнатилган эди. Флорида штатидаги Жексонвиллда маҳаллий маъмурият билан келишилган ҳолда АКШ армиясининг қурбон бўлган аскарлари шарафига ўрнатилган ёдгорлик қўчириб ташланди. Шунингдек, Виржиния штати Ричмонд шаҳридаги Христофор Колумб ҳайкалига ҳам шикаст етказилди. Унга расмлар чизишиб, ёқиб юбордилар ва дарёга улоқтирдилар. Колумбнинг Бостондаги ҳайкалини калласидан жудо қилишди. Полиция текширувлар ўтказмоқда.

Жексонвиллдаги ҳайкал. News4JAX сюжети

Бельгияда «Қоратанлилар ҳаёти ҳам муҳим» шиори остидаги намойишда ўн минглаб одамлар қатнашдилар. Антверпенда намойишчилар қирол Леопольд II ҳайкалига граффитлар чизишиб, ёқиб юбордилар, кейинчалик маҳаллий ҳокимият ҳайкални ечиб, музейга юборди. Леопольд II Бельгияни XIX асрда бошқарган. У ҳукмронлик қилган даврда бельгияликлар армияси Конго дарёси водийсини босиб олиб, маҳаллий аҳолига нисбатан деярли геноцид сиёсатини юргизганлар. Бельгиянинг босқинчилигидан таъсирланган британиялик ёзувчи Жозеф Конрад «Зумлмат юраги» китобини ёзган. Брюсселдаги Леопольд II ҳайкалига «қотил» деб ёздилар. Намойишлар чоғи Гент шаҳридаги қирол ҳайкали ҳам бўжаб ташланди. Бундан ташқари, Голландияда бельгиялик монархга ўрнатилган ҳайкал ҳам «ўз насибаси»ни олди.

Леопольду II нинг таҳкирланган ҳайкали. EuroNews сюжети

Буюк Британия кўчаларидаги қул савдоси ва колониализмга дахлдор барча тарихий обидаларни олиб ташлашни мақсад қилган Topple the Racists («Ирқчиларни қулатамизв») лойиҳаси ташкил этилди. Фаоллар бузиб ташланиши керак бўлган 60 та объектнинг рўйхатини туздилар. 9 июнь куни Лондон маҳаллий ҳокимияти XVIII асрдаги қулдор Роберт Миллиган ҳайкалини бузиб ташлади.

BBC News сюжети

Шотландиянинг Глазго шаҳрида колониализм билан боғлиқ давлат арбоблари номига аталган кўчаларнинг номи бошқасига ўзгартирила бошланди. Фаоллар фуқаролик ҳуқуқи ва полиция зулмига қарши курашган инсонлар номи битилган табличкаларни одамларнинг уйларига ила бошладилар.

Александр Рибин

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар