ЛУКОЙЛ Ўзбекистонга маҳсулот тақсимоти келишуви бўйича 100 миллион доллардан ортиқ пул тўлаган

finam.ru сайти фотосурати

2023 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Россиянинг Ўзбекистонда газ ишлаб чиқарувчи Lukoil Uzbekistan Supply and Trading компанияси ҳамкор давлатга 103,1 миллион доллар ўтказган.Tўлов маҳсулот тақсимоти келишуви (МТК) доирасида амалга оширилган, дейилади Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳисоботида.

Вазирлик аниқлик киритишича,

сумма миллий валютага конвертация қилинган ва 1,2 триллион сўмни ташкил этган, шундан сўнг пул давлат бюджетига тушган.

Маълумки, ЛУКОЙЛ компанияси ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон ҳукумати билан МТК асосида бир қанча лойиҳалар бўйича иш олиб боради. 2004 йилдан буён «Қандим-Хаузак-Шоди» конида хорижликлар газ қазиб олишади. Ушбу шартнома 2046 йилгача амал қилади.

2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати россиялик ҳамкорлар билан «Жануби-Ғарбий Ҳисор»да табиий ресурсларни қазиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Ушбу шартнома 36 йилга мўлжалланган. Молия вазирлиги Лукойл қайси МТК доирасида Тошкентга 100 миллион доллардан кўпроқ пул тўлаганига аниқлик киритмаган.

Вазирлик ҳисоботида бошқа шунга ўхшаш лойиҳалар ҳақида маълумот берилмаган. Масалан, «Шахпахта» ва «Жел» конларида газ қазиб олиш бошқа Россия компанияси – «Газпром» томонидан амалга оширилади.

2019 йили МТК шартларида қазиб олинган ресурсларнинг бутун ҳажмини экспорт қилиш кўзда тутилган бўлсада, Ўзбекистон фойдали қазилмаларнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолганлиги сабабли ЛУКОЙЛга қарийб 600 миллион доллар қарздор бўлгани маълум қилинган эди. Шу билан бирга, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев қарз борлигини тан олиб, маҳсулот тақсимоти бўйича келишувда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаганига ҳайрон бўлганди.

ℹ️ Маҳсулот тақсимоти келишувибу фойдали қазилмаларнинг қайси қисми ресурсларга эгалик қилувчи давлатда қолиши, қанча фоизи чет эллик инвесторга ва қандай шартларда берилишини белгиловчи шартномадир.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида