Тожикистонда 1 миллиард долларлик транспорт лойиҳалари амалга оширилади

Йўлни таъмирлаш. bigasia.ru сайти фотосурати

Тожикистонда ҳозирда 1,051 миллиард долларлик 12 та инвестицион транспорт лойиҳаси амалга оширилмоқда, дея хабар беради «Ховар» нашри республика транспорт вазирлигига таяниб.

«Шулардан 705,4 миллион долларлик 7 та лойиҳа амалга ошириш жараёнида. 345,4 миллион долларлик яна 5 та лойиҳани амалга ошириш якунланди ва улар кафолат муддатида. 2024 йили режага кўра, 1,9 км узунликдаги 65 та кўприк, 11,1 км узунликдаги 5 та туннел, 6 км узунликдаги 5 та йўлак ва 278 км узунликдаги ҳалқаро ва руспублика миқёсидаги автомобиль йўлларини қамраб олувчи 585 млн долларлик 5 та лойиҳа фойдаланишга топширилиши керак», — дейди Транспорт вазирлиги.

Вазирлик гап қайси лойиҳалар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. Бироқ, ўтган йили Гулистон-Кулоб (32,5 км), Данғара-Гулистон (49,2 км), Гулистон-Фархор (40 км), Бохтар-Левакант-Данғара (40 км) ва Сўғд вилоятидаги тўртта участка (52 км) йўлларини тиклаш режалаштирилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Гунд ва Шофдарё дарёлари устидан кўприклар, Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Барсем шаҳрида (4,6 км) қор кўчкисига қарши йўлакларни қуриш ишларини бошлаш режалаштирилган. Шунингдек, эронлик мутахассислар билан биргаликда Ҳисор тоғ тизмаси орқали ўтадиган «Истиқлол» туннелини реконструкция қилиш ишлари бошланиши ҳақида ҳам сўз боради. Шунингдек, ўтган йил август ойида республика президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Хитойдан Европагача бўлган транспорт йўлагининг бир қисми сифатида фойдаланиладиган Тоғли Бадахшон автоном вилояти (ТБАВ) даги 109 километрлик автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш учун 227 миллион доллар ажратишини таъкидлаган эди.

Тожикистонда логистика масаласи жуда кескин. Тоғ тизмалари туфайли мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари – Хўжанд ва Душанбе ўртасида қатнов мураккаблашган ва «Истиқлол» туннели бу муаммони ҳал қилиши керак. Тоғли Бадахшон республиканинг аксарият қисмидан қисман узилиб қолган. Доимий равишда қор кўчкиси мавсумида мамлакатнинг кўплаб асосий магистралларида транспорт қатнови тўхтаб қолади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Марказий Осиё мамлакатларида аёллар эркинлиги ва хавфсизлиги қай аҳволда?

  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ