Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси рақибини мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси хоккейчилари. "Хумо" ХК матбуот хизмати фотосурати

Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг IV дивизиони учинчи турида Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Арманистондан мағлубиятга учраган ўзбек хоккейчиларининг юқорига кўтарилиш учун фақат назарий имконият мавжуд. Улар қолган барча ўйинларда ғалаба қозонишлари ва Арманистон терма жамоасининг мағлубиятга учрашига ишонишлари керак. Ўзбеклар ҳозирча ўз зиммасидаги вазифани бажармоқда.

Биринчи бўлимдаёқ эронликлар дарвозасига шайба етти марта тегди. Ўзбекистонлик хоккейчилар иккинчи йигирма дақиқадаёқ яна олтита гол уришди. Якуний даврда Ислом Республикаси вакиллари яна еттита шайба ўтказиб юборишди.

Умумий ҳисобда, ўзбекистонликлар рақиб дарвозасига 87 марта зарба беришди. Эронликлар эса учта зарба билан жавоб қайтаришди.

Статистика бўйича энг яхши ўйинчилар Павел Синявский (4 шайба ва 5 шайбали узатма), Василий Жилов (2+6), Вадим Кравченко (4+3) ва Егор Дорофеев (1+6) бўлди.

Турнирнинг бошқа ўйинларида Арманистон 16 апрель куни Қувайт билан, Индонезия эса Малайзия билан ўйнайди.

ℹ️ Хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизиони 13-19 апрель кунлари Ереванда бўлиб ўтмоқда. Турнирда Арманистон, Ўзбекистон, Эрон, Қувайт, Индонезия ва Малайзия терма жамоалари иштирок этади. Ҳар бир жамоа ўз рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа юқорига кўтарилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ