Афсонавий «таиландлик Чикатило» мумиясини ёқиб юборишга қарор қилдилар

Банкгокдаги Сирирач касалхонаси ҳузуридаги Ўлим музейига қўйилган Си Кью мумияси . Government Public Relations Department сайти фотосурати

Етти нафар ёш болаларни ўлдириб, гўштини ейишда айблов билан ўлим жазосига ҳукм қилинган ҳамда отиб ўлдирилган таиландлик афсонавий “савдои-қотил” Си Кьюнинг жасадини ўтда куйдиришга қарор қилдилар, дея ёзади Bangkok Post Жазони ижро этиш муассасалари бошқармасига таянган ҳолда. Олтмиш йилдан зиёд вақт давомида қатл этилган жиноятчининг жасади «Ўлим музейи» номи билан машҳур бўлган Сирирач касалхонаси ҳузуридаги Медицина музейида экспонат сифатида қўйиб келинган эди.

Таиланд оммавий ахборот воситаларида таъкидланишича, жасад 23 июль куни яширин жойда куйдирилади, бироқ Бошқарма хабарномасида кремация Накхонпатхом провинцияси Накхон-Чайси районидаги XVIII аср буддавийлар монастири Банг Пхрада (Bang Praek) бўлиб ўтиши кўрсатиб ўтилган.

Банг Пхра — Таиланд турмаларида отиб ўлдирилган маҳкумлар учун диний маросим ўтказиладиган икки ибодатхонадан биттаси саналади. Бошқарма раҳбари Нарас Савестанан куйдириш билан боғлиқ харажатларни Си Кью қатл этилган Банг-Кванг (Bang Kwang) турмаси қоплашини эълон қилди. Бошқармадагилар Си Кьюнинг қариндошларидан ҳеч қайси бири маросимда иштирок этиш истагини билдириш учун улар билан боғланмаганини маълум қилдилар.

Кремация қилинаётган Си Кьюнинг жасади “фуқаролиги йўқ шахс” сифатида белгиланган. Ваҳоланки, Таиланднинг шаҳар фольклори ва афсоналаридан ўрин олган Си Кью хитойлик иммигрант бўлган. У абадий ҳаётга эришиш учун гўдакларнинг ички органлари – юрак ва жигарларини пишириб еган, деб ҳикоя қилишади.

32 ёшли Си Кью 1958 йилда Районг провинциясида ҳибсга олинган. Сўроқлар давомида у одам ўлдирганини тан олган, аммо одамхўрлик бўйича айбловларни рад этган. 1959 йил 16 сентябрда уни қатл этдилар ва 27 сентябрь куни Сирирач касалхонасининг медик талабалари “жиноятчи одам”нинг аломатларини аниқлаш учун унинг жасадини тадқиқот учун олдилар.

Си Кью жасади узоқ йиллар давомида мазкур касалхона (Бангкокнинг бош тиббиёт муассасаси, бу ерда Таиланднинг қироли Рама IX — Пхумипон Адульядет умрининг сўнги йилларини ўтказган ва 2016 йилда вафот этган) ҳузуридаги «Ўлим музейи»нинг асосий экспонати бўлиб қолди.

«Савдои қотил» музейдаги қатл этилган ҳамда машҳурлик даражасида Си Кьюдан анча ортда қолиб кетган бошқа олти нафар маньяклардан иборат бошқа жиноятчилар галереясида ойнаванд шкафга қўйилган. Бу Бангкокда энг гавжум, одамлар томонидан кўп зиёрат қилинадиган жой саналади.

Си Кью 60 йил ичида ҳаддан зиёд афсоналаштирилган фигурага айланди, Таиландда унинг исми худди СССРда Андрей Чикатило ёки Буюк Британияда Жек Чавақловчи каби ота-онасининг гапига қулоқ солмайдиган болаларни қўрқитадиган номга айланди ва учта авлод учун ҳақий ола-бўжи бўлиб қолди.

Си Кью Хитойнинг Гуандун провинцияси Шаньтоу округида туғилиб ўсган ва 1946 йилда Хитойга кўчиб ўтган. 1958 йилда уни Бангкокда ҳамда Таиланднинг бир неча провинцияларида, шу жумладан, Прачуапкхирикхан, Накхонпатхом ва Районгда болаларни ўлдиришда гумон билан ҳибсга олдилар.

Ўша йиллар таблоидлари Си Кьюни ўлдирилган қурбонларининг ички органларини ейишда айблашандилар, ҳолбуки айни кунда бундай айбловларни «ксенофобик» (аксилхитойча) тўқима, Си Кьюни ўзини эса – 1960 йилларда Таиландда қотилликлар серияси важидан авж олган жазавалар қуробони деб ҳисобланадиган бўлиб қолдилар.

Кейинчалик хитойлик эмигрантни маньяк дея эълон қилиб, жамиятнинг ҳужуми остига қўйиб қўйдилар деган тахминни илгани сура бошладилар. 2018 йилда Тармоқда аввал твит, кейинчалик эса Change.org сайтида Сирирач музейи директорига қарши Си Кьюнинг мурдасини «одамхўрлик» экспозициядан олиб ташлаш тўғрисидаги талаби пайдо бўлди.

Петицияда айтилишича, эски газеталарда баён этилган далиллар жуда ҳам шубҳали ва заиф: баъзи қурбонларнинг оилалари Си Кьюнинг қотиллигини рад этишган ва у сўнгги ўлдирилган боланинг юрагини ва жигарини емагани аниқлигини билишган. Петиция муаллифи мустаҳкам далиллар бўлмаса, ҳеч кимни «одамхўр» дейиш мумкин дея таъкидлаган ва унинг фикрига 20 минга яқин одам қўшилган. Жайдари терговчилар эса Си Кью айбига босим остида иқрор бўлганини таъкидлаган эдилар.

2019 йил июнь ойида Си Кью мурдаси қўйилган музей витринасидаги «каннибал» ёзувини олиб ташладилар, жасаднинг ўзи олдинги жойда август ойигача қолиб кетди. Сирирач медицина мактабининг декани Прасит Ваттханапха (Prasit Watthanapha) ҳар қандай жасаддан ўрганиш мумкин бўлган нарса бор, Си Кью мурдасидан шу вақт давомида тижорат мақсадида фойдаланилмади, балки криминалистларга хизмат қилди, деб билдирди. «Биз мурдаларга устозларга каби эҳтиромли муносабатда бўламиз», — дея қўшиб қўйди у.

Афсонавий маньякни «инсонларча» дафн этишга қарор қилингани билан, уни расман оқлаб қўйганлари йўқ ва янгидан суд текшируви ўтказилмаган.

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Абадий ҳаёт тўғрисидаги афсона ҳамда Ислом Каримов қабрига велосипедда бориб зиёрат қилиб келиш ҳақида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Дониёл пайғамбар ва Хўжа Дониёл қандай қилиб битта мақбарада сиғишгани тўғрисида

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари, ўн бешинчи очерк. Қуёш соати ва бокира ҳомиладорлик

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари, ўн тўртинчи очерк. Пешағор ғори ва мўъжизавий булоқ