Қозоғистон Россияга сафарбарликдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, қидирувга берилган тақдирдагина уларни экстрадиция қилади

Остона шаҳар аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан биридаги навбат. Видеодан кадр

Қозоғистон сафарбарликдан бўйин товлаган шахсларни фақат уларга нисбатан қидирув эълон қилинган тақдирдагина Россияга экстрадиция қилади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов маълум қилди, дея хабар беради Tengrinews.kz.

Вазирнинг аниқлик киритишича, икки давлат ўртасида «ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маҳкумларни алмашиш ва жиноятчиларни экстрадиция қилиш» бўйича шартномавий муносабатлар мавжуд.

Ҳарбий идоралар томонидан қидирилаётган россияликларни ватанига экстрадиция қилиш бунга асос бўлолмайди.

«Бу ерда бизда ҳам, Россия Федерациясида ҳам энг муҳим тамойил шундан иборатки, экстрадиция қилиш учун шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлмоғи лозим. Бундан ташқари, агар у қидирувга берилган бўлса, биз бу шахсларни аниқлаб, Россияга экстрадиция қиламиз», — дея тушунтирди Ахметжанов.

Яъни сафарбарликдан бош тортиш жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисоблансагина Қозоғистон уларни Россияга экстрадиция қилади.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, фақат резервда бўлган, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, маълум мутахассислик ва тегишли тажрибага эга фуқароларгина муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Шундан сўнг россияликлар бошқа давлатларга, жумладан, Қозоғистонга оммавий равишда кета бошладилар. Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бугун эълон қилган маълумотларига кўра, бор-йўғи олти кун ичида республикага 98 минг россиялик кириб келган (улардан 64 минг нафари мамлакатдан чиқиб кетган).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади