«Илҳом» театрида муаллифлари Россияда терроризмни оқлагани учун суд қилинаётган спектакль мутолааси бўлиб ўтди

«Илҳом» театрида пьеса мутолааси. gazeta.uz сайти фотосурати

Тошкентдаги «Илҳом» театрида режиссёр Максим Фадеев томонидан «Финист ёрқин лочин» спектаклининг мутолааси бўлиб ўтди. Бу тадбир асар муаллифи, россиялик драматург Светлана Петрийчук, шунингдек худди шу номдаги спектаклни саҳналаштиргани учун Россия Федерациясида суд қилинаётган режиссёр Евгения Берковични қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди, деб ёзади Gazeta.uz.

Фадеевнинг айтишича, таниш ва ҳамкорлари бўлмиш Петрийчук ва Берковичнинг ҳибсга олингани сабаб спектаклга қўл урган.

«Биз спектакль мутолаасини ўтказдик, чунки биз одамлармиз; иложи борича кўпроқ одамлар бу ҳақда билишлари керак, зеро биз ёрдам берадиган ягона йўл — Женя ва Света билан бўлаётган воқеаларни кўпроқ оммага ошкор қилишдир. Мен Женяни яхши биламан. У ҳалол, меҳрибон инсон, унда ички тажовуз йўқ. Унинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни кўрганимда, мен 24 февраль [2022] куни бўлгани каби ҳайратда қолдим. Бу воқеалар мен учун деярли бир хил эди», — дейди режиссёр мутолаани тингловчилар билан муҳокама қиларкан.

Фадеевнинг сўзларига кўра, у Светлана Петрийчукнинг радикал ислом вакилларига виртуал турмушга чиқиб, улар билан Сурияга кетиб яшашга қарор қилган аёллар ҳақидаги спектаклининг асл матнига қўл урган. Сценарий муаллифи ва режиссёр ҳибсга олинган спектаклда ҳақиқий рус аёллари — виртуал ёлланиш қурбонлари сўзларидан ёзилган қаҳрамонларнинг монологлари мавжуд.

«Мен мутолаа учун бирон бир нарсани ўйлаб топмадим — эндигина материал билан ишлай бошладим, чунки у Россия учун долзарб бўлгани боис мураккаб асар. Матнлардаги фарқлар сабаб Ўзбекистон учун спектаклни бошқачароқ ижро этиш лозим», — деб тушунтиради Фадеев.

Шу билан бирга, мутолаа иштирокчилари ва режиссёрнинг ўзи Петрийчукнинг «Финист ёрқин лочин» спектаклида, худди Беркович пьесасида бўлгани каби, терроризм ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, гап фақат «инсон ҳақида» боради.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда аёллар экстремистлар томонидан жалб қилинаётгани масаласи доимий диққат эътиборда. Шундай қилиб, республикада «Меҳр» операцияси ҳақида туркум фильмлар суратга олинди ва унда жангарилар лагерларидаги аёллар ва болаларнинг ҳаёти, уларнинг азоб-уқубатлари тасвирланган.

4 май куни режиссёр Евгения Беркович ва сценарий муаллифи Светлана Петрийчук терроризмни оқлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Жиноий иш қўзғатилишига бир неча бор «донос» («чақимчилик») ёзилишига сабаб бўлган «Финист ёрқин лочин» спектакли бўлди. 5 май куни Беркович икки ойга ҳибсга олинди, чунки экспертлар ушбу спектакль «ижро ҳокимиятини беқарорлаштириши мумкин», деган хулосага келишган.

2022 йили «Финист ёрқин лочин» спектакли Россия миллий театри мукофоти «Золотая маска» («Олтин ниқоб») нинг иккита номинациясида — драматургнинг (Петрийчук) энг яхши ижоди ва энг яхши либослар учун ғолиб бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди