Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг тоғ курортлари Евроосиё альянсини тузади

rosakhutor.com сайти фотосурати

Учта тоғ курортлари – Россиянинг «Роза Хутор», Қозоғистоннинг «Шимбулоқ» ва Ўзбекистоннинг «Амирсой» курортлари 8 июнь куни Евроосиё тоғ курортлари иттифоқини (ЕТКИ) ташкил этиш тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Сочида бўлиб ўтаётган «Евроосиё – бизнинг уйимиз» кўргазмасида имзоланган. «Келишувнинг мақсади учта курортни бирлаштирган туристик тоғ йўналишини шакллантиришдан иборат бўлиб, бу Евроосиё маконида ички туризмни ривожлантиришни тезлаштиради», — дея таъкидлайди РФ ҳукумати.

Жумладан, «Роза Хутор» дам олиш маскани бош директори ўринбосари Сергей Хворостяний РИА Новости агентлигига тушунтиришича, келишув тоғ-чанғи йўлакларида чегирмаларни олиш имконини беради. «Меҳмон бир курортдан чипта сотиб олса, бошқасида чегирма олиши мумкин. Ҳозирча биз ривожланишнинг барча механизмларини ишлаб чиқиш учун бирлашяпмиз», — дейди Хворостяний.

ЕТКИ доирасида Евроосиё тоғ курортларини ҳамкорликда ривожлантириш, профессионал мулоқот қилиш, иштирокчи мамлакатларнинг табиий ва маданий меросини ўзаро тарғиб қилиш учун платформа яратиш режалаштирилган.

«Ҳар бир дам олиш масканимиз туризмни ривожлантириш, янги техник ечимларни жорий этиш, дам олиш масканларининг жозибадорлигини ошириш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашда муайян салоҳиятга эга. Биз ўз имкониятларимизни бирлаштириб, бу кучдан фойдаланган ҳолда каттароқ вазифаларни ҳал қилмоқчимиз, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқмоқчимиз, дам олиш масканларимизни янада яхшилаш ва шу орқали мамлакатларимиз резидентлари учун сайёҳлик уфқларини кенгайтириш учун илғор тажриба алмашишни истаймиз», — дея тушунтирди «Шимбулоқ» тоғ курорти бош директори компания бош директори Ринат Абдраҳмонов.

ЕТКИ штаб-квартираси Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) жойлашади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Андрей Канчельскис билан қирғизистонликларнинг «Мурас Юнайтед» клубига доир қисқа суҳбат

  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин