Марказий Осиё давлатларида Наврўз байрами муносабати билан иш ҳафтаси қисқартирилди

Сумалак учун ундирилган буғдой. icro.ir сайти фотосурати

Марказий Осиё мамлакатларида 21 мартдан бошлаб бир неча кун нишонланадиган Наврўз (Наурыз, Нооруз) миллий байрами муносабати билан жорий ҳафта қисқартирилди.

Тожикистон аҳолисини энг узоқ дам олиш кунлари кутмоқда — улар 21-26 март кунлари дам олишади.

Қозоғистонда Наврўз байрами шарафига одатда уч кун дам олиш кунлари ҳисобланади — 21 мартдан 23 мартгача. Бу йил 23 март шанба кунига тўғри келганлиги сабаб, 25 март душанба ҳам дам олиш куни бўлади. Лекин фақат иш ҳафтаси беш кун бўлганлар учун.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда 21-24 март кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу билан бирга, қирғизистонликлар 22 март, душанба, 8 апрель куни ишлашлари керак бўлади. Тақвимга кўра, бу дам олиш куни бўлиши керак, чунки Апрель инқилоби куни бу йил якшанбага тўғри келди.

Туркманистон аҳолиси Миллий баҳор байрами шарафига 21 ва 22 март кунлари дам олади; 23 март, шанба куни фақат ҳафтада беш кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни бўлади.

👉 Наврўз – келиб чиқиши Эронга тақаладиган исломгача бўлган қадим байрам бўлиб, янги йил бошланишини билдиради. Форс (тожик) тилидан Наврўз «янги кун» деб таржима қилинади. Баҳорги тенгкунлик куни — 21 мартда нишонланади. 2010 йили БМТ 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилди. Байрам ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?