Тошкентлик аёл чақалоғини сотмоқчи бўлган

Тошкентда уч ойлик фарзанди учун $5000 сўраган аёл қўлга олинди . Тошкент ИИББ матбуот хизмати фотосурати

Тошкентда ўзининг уч ойлик боласини беш минг AҚШ долларга сотмоқчи бўлган 21 ёшли Наталья Ф. ва у билан бирга яшайдигган 24 ёшли Aлександр З. қўлга олинди, дея хабар берилади ИИББ сайтида.

Тошкент ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилган аёл Наталья Ф. ўз боласини сотмоқчи бўлаётгани ҳақида хабар берганидан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқдилар ва уларни амалга ошириш натижасида Наталя Ф. ва Александр З. чақалоқ эвазига пул олаётганида қўлга олиндилар. Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди.

Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 135 моддаси («Одам савдоси») бўйича мунтазам равишда жиноят ишлари қўзғатиб келинади. Кўп ҳолатларда янги туғилган чақалоқлар ёки мактаб ёшига етмаган болаларни сотишга уринадилар. Ўтган ҳафтада Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази Гулистон шаҳрида ўзининг бир ёшли фарзандини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган 25 ёшли она қўлга олинган эди.

Олдинроқ, июль ойида ўзининг тўрт ойлик чақалоғини сотишга уринган Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида истиқомат қилаётган аёл қўлга олинди. Қизиғи шундаки, бу аёл олдинроқ боласини бошқа одамга компенсация эвазига суд орқали бермоқчи бўлган, аммо кейин фикридан қайтган эди.

Болалар учун турли — бер неча юз доллардан ўн минглаб долларгача бўлган нархлар таклиф этилади. Жорий йилнинг июнь ойи бошида Навоий шаҳрида масжид олдида ўзининг 23 кунлик чақалоғини аттиги 3 миллион сўмга ($300) сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинган эди.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида