Тошкент шаҳридаги реновация дастурига 500 гектар майдондаги турар-жой бинолари киритилади

Шавкат Умурзоқов. «Ўзбекистан 24» телеканали дастуридан кадр

Тошкент шаҳридаги реновация дастурига 500 гектар майдондаги турар-жой бинолари киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон пойтахти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

«Кўп йиллик икки қаватли уйлар, масалан, Сергелидаги вақтинчалик уйлар, ҳозир талабга жавоб бермайди. Хавфсизлик нуқтаи назардан уларка катта хавф мавжуд. Хусусий тадбиркорлик имкониятларини жалб қилган ҳолда уларни таъмирлаш механизмлари ишлаб чиқилди. Бизда тахминан 500 гектарга яқин ҳудуд реновацияга дастурига киритилиши керак. Ҳозирда мазкур муаммони ҳал қилиш механизми мавжуд ва бу хусусий сектор учун катта имкониятларни очиб беради», — деди Умурзоқов.

Мазкур сюжет мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш масалаларга бағишланган йиғилиш муносабати билан тайёрланган. Йиғилишда, хусусан, пойтахтнинг саккиз туманида – Миробод, Олмазор, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтохур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнободда гастрономик туризм кўчалари ва ҳунармандлар кўчалари ташкил этилиши, замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши таъкидланган. Бу ерда объектлар, меҳмонхоналар қурилади, каналлар бўйида яшил дам олиш масканлари барпо этилади.

Тошкентда «Янги авлод» махсус индустриал зонаси ташкил этилади. 664,5 гектар майдонни эгаллайдиган саноат зонаси ҳудудида яқин йилларда 1,5 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ўзлаштириш, 2,5 мингта янги иш ўринларини яратиш, йилига 1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 5 миллион доллар миқдорида экспорт амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, янги саноат зонасининг бошқалардан фарқи шундаки, иштирокчилар учун эгаллаб турган ҳар бир гектар майдонидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш учун алоҳида шартлар белгилаб қўйилади.

«Президентимиз ушбу зонада илмий бўлим бўлиши кераклиги ҳақида топшириқ берди. Яъни соҳалар бир-бирини тўлдириш имкониятига эга бўлиши учун у таълим ва лабораторияларни ҳам ўз ичига олиши керак. Яъни кластер тизими пайдо бўлади», — дея Умурзоқов сўзларидан иқтибос келтирилади «Газета.uz».

Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ташкил этилган бўлиб, у, жумладан, реновация дастурида иштирок этади.

ℹ️ 2021 йил сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида Ўзбекистон шаҳарларида ободонлаштириш дастурлари доирасида эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қуриш, 275 мингдан ортиқ оилаларни янги уйларга кўчиришни ваъда қилганди.