Толиблар бир ярим ҳафта ичида тўққизта журналистни ҳибсга олишди

«Толибон» жангарилари АҚШнинг Қобулдаги собиқ элчихонаси ёнида. AFP сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари томонидан «бу йилги мисли кўрилмаган репрессия» чоғида тўққиста журналист ҳеч бир тушунтириш ишларисиз ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Чегара билмас мухбирлар» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилади.

«Толиблар [Афғонистонни] эгаллаб олганининг икки йиллигини нишонлар экан, «Чегара билмас мухбирлар» уларни ҳибсдаги барча журналистларни шартсиз озод қилишга чақиради», — дейилади инсон ҳуқуқлари ташкилоти баёнотида.

Коммюникеда ҳибсга олинган афғон ОАВ ходимларининг исмлари ҳам бор.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам бериш Миссияси журналистларнинг ҳибсга олиниши олти вилоятда «де-факто расмийлар» томонидан амалга оширилганини айтади.

«Журналист аёл Мортазо Беҳбуди (Mortaza Behboudi) ва қизлар таълими фаоли, шу йил бошида ҳибсга олинган Матиуллоҳ Веса (Matiullah Wesa) де-факто [Афғонистон] расмийлари қўлида қолмоқда»,дейилади ҳалқаро ташкилот хабарида.

Миссия, шунингдек халқаро ҳуқуққа мувофиқ, «Толибон» ҳаракати «эркинлик ва фикр билдириш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, уни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек ҳибсга олинган барча шахсларнинг ўз оилалари билан учрашувини таъминлаш, адвокатлар билан учрашиш, қўйилган айбловлар билан танишишни таъминлаш мажбуриятларини зиммасига олгани» ни таъкидлайди.

Афғонистон журналистлари миллий уюшмаси раҳбари Масрур Лутфий (Masroor Lutfi) нинг айтишича, олти вилоятда тўққиз журналистнинг ҳибсга олиниши афғон оммавий ахборот воситалари ҳамжамиятини хавотирга солган.

Ўз навбатида, «Толибон» ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид журналистларнинг ҳибсга олиниши «уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ эмаслигини» таъкидлаган.

«Журналистларнинг ҳибсга олиниши уларнинг журналистик фаолияти билан боғлиқ эмас. Қўйилган айбловлар уларнинг карьерасидан ташқари нарсалардир. Маълум тушунтиришлар берганидан сўнг, уларнинг муаммоси ҳал бўлади ва биз уларни қўйиб юборишга ҳаракат қиламиз»— деган Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач «Толибон» ҳаракати журналистлар ва айрим оммавий ахборот воситаларига нисбатан изчил репрессияларни амалга ошириб келмоқда. Дарҳақиқат, улар ҳукмронлик қилган икки йил давомида ўз режимини танқид қилишни бутунлай тақиқлашга эришдилар.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ