Тожикистонда электр энергиясини ҳисоблагични четлаган ҳолда истеъмол қилганлик ва «пломба»ни олиб ташлаганлик учун маъмурий жазо кучайтирилди – жарималар 22,5 минг сомонига (2123 доллар) етади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилди, дея хабар беради «Азия-Плюс» нашри.
Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ жарималар:
👉 электр энергиясидан электр энергиясини ҳисоблаш ускунасига уланмасдан фойдаланиш;
👉 электр таъминоти тармоқлари ва қурилмаларига рухсатсиз уланиш;
👉 электр ва иссиқлик энергиясидан зарур назорат ва ҳисобга олиш асбобларисиз ёки электр ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан келишувсиз фойдаланиш;
👉 ўлчов асбобларида ўрнатилган пломбаларни олиб ташлаш ва шикастлаш;
👉 ташқи электр энергиясини ҳисобга олиш қурилмаларига халақит бериш;
👉 истеъмол қилинган электр энергияси учун пул тўламаслик учун кўрсаткичларни ўзгартириш.
Қуйидаги ҳаракатлар учун жарима белгиланади:
✅ оддий фуқароларга – 1500 дан 2250 сомонигача (141 доллардан 212 долларгача);
✅ мансабдор шахсларга – 2250 дан 3750 сомонигача (212 дан 354 долларгача);
✅ корхона ва ташкилотлар раҳбарларига (юридик шахслар) — 15 минг сомонидан 22,5 минг сомонигача (1415 доллардан 2123 долларгача).
Аввалроқ, жорий йил апрель ойи ўрталарида Тожикистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган эди. Хусусан, бир гуруҳ шахслар, уюшган гуруҳ ёки жиноий ташкилот томонидан хизмат мавқеидан фойдаланиб, катта ёки ўта йирик миқдорда электр ёки иссиқлик энергиясини ўғирлаш 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.