ЛУКОЙЛ Хитой эҳтиёжининг пасайгани сабаб Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни камайтирган

Ўзбекистонда «Лукойл» ишчилари . Компания матбуот хизмати фотосурати

Россиянинг ЛУКОЙЛ компанияси прогнозларига кўра, бу йили компаниянинг Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариши икки баробарга қисқаради ва 7 млрд кубометрни ташкил этади. Бу Хитойнинг газга нисбатан талабининг пайсайгани билан боғлиқ, деб хабар беради Reuters.

Компания ҳисоботига кўра, ЛУКОЙЛ республикада февраль ойидан ишлаб чиқариш қувватининг 40 фоизи даражасида газ ишлаб чиқаришни камайтирган. Жорий йилнинг уч ойи ичида россияликлар Ўзбекистонда 2,8 млрд кубометр газ ишлаб чиққан. Таққос учун, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даври ва тўртинчи кварталида 3,8 млрд куб.м ташкил этганди.

ЛУКОЙЛ президентининг корпоратив ривожланиш ва инвесторлар билан ишлай бўйича ўринбосари Павел Ждановнинг таъкидлашича, компания йил сўнггига қадар республикада 7 млрд кубометр газ ишлаб чиқаради. Бироқ, у тушкун воқелик давом этмасдан, зангори оловни қазиб чиқариш ишлари фаоллашига умид билдиради. Топ-менеджер, шунингдек, лойиҳага ажратилган $9,9 млрд маблағнинг $8 миллиардга яқини ўзлаштирилганини қўшимча қилди.

ЛУКОЙЛ 2004 йилдан бери Ўзбекистонда «Қандим-Хавзак-Шоди» и «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида иштирок этиб келади. Компания йилига 14,5 млрд куб метр газ ишлаб чиқаради, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга юборилади, асосан Хитойга. 2020 йили Ўзбекистонда газ қазиб чиқиш хажмини 16 млрд кубметрга етказиш режалаштирилган.

2019 йили Ўзбекистон четга 13,5 млрд кубометров миқдорида табиий газни экспорт қилди ва бу кўрсатгич бундан аввалги йилга нисбатан 9,4 фоизга кам бўлди. Ўзбек газини сотиб олиш бўйича Россия узоқ йиллар етакчи бўлган Хитойни илк бор ортда қолдирди.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йил мамлакатда 59,5 млрд кубометр зангори ёнилғи ишлаб чиқилган. Хом ашё экспорти давлат бюджетига $2,2 млрд даромат келтирган. Республика ҳукумати 2025 йилга бориб газ экспортини бутунлай тўхтатиб, қазиб олган хом ашёни мамлакат ичида тўлиқ қайта ишлаб чиқаришга бел боғлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ