Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2023 йилдаги кўрсатгичнинг учдан бирига ошди

moneyman.ru сайти фотосурати

2024 йилнинг ўн ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 12,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга кўпдир, дейилади мамлакат Марказий банки томонидан тайёрланган жисмоний шахсларнинг валюта операциялари шарҳида.

Пул ўтказмаларининг асосий манбаи 👉 Россия бўлиб қолмоқда, у ердан 9,8 млрд доллар (+35%) келган, бу умумий ҳажмнинг 78% ни ташкил этади. Бошқа мамлакатлардан ўтказмаларлар сезиларли даражада ўсган:

👉 АҚШдан — 37% га (470 млн. доллар),

👉 Жанубий Кореядан — 71 фоизга (458 миллион доллар),

👉 Буюк Британиядан — 76% га (109 миллион доллар),

👉 Европа Иттифоқи давлатларидан — 41 фоизга (340 миллион доллар).

👉 Қозоғистондан трансферлар 699 миллион долларга ошган, 331 миллион доллар эса 👉 Туркиядан келган.

Халқаро пул ўтказмалари тизимлари анъанавий равишда 7 миллиард долларлик оқимни таъминлаб, етакчилик қилмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга кўп бўлган.

Жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказмалари (Р2Р) сезиларли ўсишни кўрсатган. Уларнинг ҳажми 4,9 миллиард долларга етиб, 52 фоизга ошган.

Банк SWIFT ўтказмалари энг катта ўсишни кўрсатган — ўтган йилга нисбатан 2,4 баравар. Уларнинг ҳажми нисбатан кичик бўлса-да — 650 миллион долларни ташкил этган.

Мутахассислар бу ўсишни меҳнат мигрантларини қабул қилувчи мамлакатларда иқтисодий фаолликнинг ошиши ва мигрантлар учун асосий тармоқларда иш ҳақининг ортаётгани билан изоҳлашмоқда. Масалан, Россияда қурилиш соҳасида ўртача иш ҳақи даражаси 55 фоизга, етказиб бериш соҳасида — 48 фоизга ошган.

Ўзбекистон Миграция агентлиги хорижда расман иш билан банд бўлган фуқаролар сони уч баробарга ошгани ҳақида хабар берди. Йил бошидан буён 113 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси расмий каналлар орқали бошқа мамлакатларда иш топган.

Марказий банк 2024 йил охиригача пул ўтказмалари ҳажми янада ўсиб, 15 миллиард долларга ва 2027 йилга бориб 20 миллиард долларга етишини прогноз қилмоқда.

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистондан хорижга жўнатилган пул ўтказмалари ҳажми 2,3 миллиард долларни ташкил этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди